2021 йилда Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси раҳбарияти ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташриф буюриши кутиляпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов маълум қилди.
– 2021 йилда фақат олий даражада эмас, ҳар томонлама ташрифларни режалаштирганмиз. Аммо биз ва ҳамкорларимиз ҳам пандемия шароитини инобатга олишга мажбурмиз. Олдимизда минтақага оид ташрифлар бор. Бундан ташқари, Хитой раҳбарияти ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг ташрифи ҳам мўлжалланган. Бу борада керакли ишлар олиб бориляпти. Лекин бунда аниқ муддатни олдиндан айтиб бўлмайди, чунки пандемия шароитида бу имконсиз нарса, - деди Фурқат Сиддиқов.
Вазир ўринбосари жорий йилда 2021 йилда Ўзбекистон фаол ташқи сиёсат олиб боришини ҳамда Ўзбекистон “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференцияга мезбонлик қилишини ҳам маълум қилди.