Бугун, 20 февраль куни соат 05:50 да Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган дўконларда ёнғин юзага келганлиги тўғрисида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан ФВВ вилоят бошқармасининг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:54 да етиб борган ва соат 05:57 да ёнғин ўраб олиниб, соат 06:30 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса натижасида 4 та дўконнинг умумий 90 кв.м майдонида том ва ички қисмлар ёнган. Ҳаракатлар натижасида савдо дўконларининг 200 кв.м майдони офатдан сақлаб қолинган.
Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.