• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 февраля 2023

Тошкент метросида 26 ёшли шахс ўзини поезд остида ташлашга уринди

Бекатда турган хавфсизлик ходими фуқарони тўхтатиб қолган.

1202
0
Видеодан кадр

Тошкент метрополитенининг "Пахтакор" бекатида ўзини поезд остига ташлашга уринган шахс тўхтатиб қолинди, дея хабар бермоқда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 26 ёшли Д.О. 20 февраль куни соат 19:20 ларда метронинг "Чилонзор" бекатига кириб, "Пахтакор" бекатига келган вақтида ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини электропоезд йўлига ташламоқчи бўлган.

Бекат платформасида хизмат олиб бораётган Метрополитенда ХТБ Саф бўлинмалари иккинчи батальон, сафдор ходими А.Далабоев уни ушлаб қолишга улгурган.

Суриштирув ишлари давомида фуқаро Д.О. 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида шизофрения ташхиси билан рўйхатда туриши маълум бўлган. Унинг онаси Ф.А воқеа жойига чақиртирилиб, эркак онасига соғ-саломат ҳолда топширилган.

1202
0