Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2021

Пойтахтда айрим автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартириш киритилди — харита

Бунга метрополитеннинг ерусти халқа йўналиши навбатдаги босқичини қуриш ишлари сабаб бўлди.

1111
0
Транспорт вазирлиги

Тошкент метрополитенининг ерусти халқа йўналиши навбатдаги босқичини қуриш ишлари олин борилаётганлиги сабабли, Янги Қўйлиқ ва Тошкент халқа автомобиль йўли кўчалари чорраҳаси автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.  

Шу муносабат билан ушбу чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 37, 45, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик қуйидагича ўзгартиришлар киритилади:

•  37 ва 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати икки томонлама Тошкент халқа айланма йўлидан Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Янги Қўйлиқ кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади;

•  45-сонли автобус йўналишининг Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Тошкент халқа айланма йўли орқали Қўйлиқ деҳқон бозорига қадар, қайтиш йўналишидаги ҳаракати Қўйлиқ бозоридан Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ кўчалари ҳамда Қўйлиқ маҳалласи ҳудуди (Тиббиёт коллежи кўчаси) ва Тошкент халқа айланма йўли кўчалари орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади.

1111
0