• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 февраля 2021

Ҳокимликларнинг тадбиркорга ноқонуний имтиёзлар бериши 3 йилгача қамоқ билан жазоланиши мумкин

Бош прокуратура янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. 

736
0
Иллюстрация / uzbektourism.uz

Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳаси эълон қилинди. Унда қатор ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилмоқда.

Жумладан, ҳужжат лойиҳасининг 249-моддаси имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунга ҳилоф равишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим этишга оид бўлиб, ушбу ҳолатда қуйидаги жазо чоралари қўлланади:

Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноят келтириб чиқарган оқибатларнинг кўламига қараб – БҲМнинг 100 бараваридан то уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунга ҳилоф равишда имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёки уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги Жиноят Кодекси муҳокамалардан ўтса, 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

736
0