• 12 022 сум
    -38.17
  • 14 093 сум
    -36.31
  • 150 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 022 сум
    -38.17
  • 14 093 сум
    -36.31
  • 150 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 февраля 2023

Фарғонада автомобиль қатнов йўли ўпирилиб тушди

Носозлик туфайли содир бўлган ЙТҲда Nexia автомашинаси ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган.

606
0
t.me/abdumalikovich_uzb

Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушганлиги акс этган фотохабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 февраль куни 4 К 923 Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чилмахрам автомобиль йўлининг 25-км.да ер ости сизот сувларининг йўл қопламаси остига тўпланганлиги натижасида, ўпирилиш содир бўлган.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида керакли куч-воситалар ёрдамида бартараф этилиб, автомобиллар қатнови тикланган.

Йўлдаги носозлик туфайли содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Nexia автомашинаси ҳайдочиси дастлабки маълумотга кўра, енгил тан жароҳати олган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

606
0