• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 февраля 2023

Андижонда Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи иккита ноқонуний ер ости йўли топилди

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи узунлиги 150-200 метрли иккита ер ости йўллари борлиги аниқланди.

712
0
ДХХ

Жорий йилнинг 3 ва 9 февраль кунлари ДХХ ва ИИВ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон Давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 223-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

712
0