• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 февраля 2023

Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди

Ўзбекистон раҳбари Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.

572
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардош халққа яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди. Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.

572
0