• 12 355 сум
    48.85
  • 14 385 сум
    -4.65
  • 154 сум
    1.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 355 сум
    48.85
  • 14 385 сум
    -4.65
  • 154 сум
    1.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 февраля 2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказиб берилмаган газ учун компенсация талаб қилгани рад этилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги компенсация талаб қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

303
0
hududgaz.uz / Иллюстрация

Аввалроқ, Turkmen.news нашри Туркманистон газ конида носозлик сабабли январь ойининг маълум кунларида етказиб берилмаган газ учун Ўзбекистон томони қўшни давлатдан катта миқдорда компенсация пули талаб қилгани ҳақида хабар берганди.

Аммо, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бу ҳолатни рад этиб, ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Қайд этилишича, Туркманистон томонидан Ўзбекистонга дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этилган.

"Ўз навбатида, Туркманистон томонидан тақдим этилган суюлтирилган газ яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади",- дейилади хабарда.

303
0