• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 февраля 2021

Тошкент туманида қалбаки купюралар ишлаб чиқараётган шахслар аниқланди

Улардан 58 дона кесилган ва 490 дона қоғозда тайёрланиб кесилмаган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар ашёвий далил сифатида олинган.  

393
0

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати Тошкент туманида қалбаки купюралар ишлаб чиқариб, муомалага киргизмоқчи бўлган шахслар қўлга олингани ҳақида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида қиймати 55 миллионга яқин қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага киргизмоқчи бўлган шахслар жиноят устида қўлга олинган.

Тафсилотларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ф.Р. танишлари 1997 йилда туғилган Ж.Т. ва А.А.лар билан биргаликда ноқонуний равишда қалбаки пулларни ясаб, уларни муомалага киргизиш мақсадида тайёрлаганида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланган.

Тадбир давомида ушланган шахслардан: 58 дона кесилган, 490 дона қоғозда тайёрланиб кесилмаган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар, рангли принтер, 2 қути махсус қоғозлар, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашёлар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

393
0