• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 24 февраля 2021

“Ўзбекнефтгаз” ДСҚнинг ҚҚС бўйича маълумотларини рад этди

ДСҚ тузган рўйхатда компания томонидан 93,9 млн сўм ҚҚС яширилгани кўрсатилганди.

624
0
Ўзбекнефтгаз АЖ

ДСҚ томонидан фаолияти давомида қалбаки операцияларни амалга оширган корхоналар рўйхатида “Ўзбекнефтгаз” 93,9 млн сўм ҚҚС яширгани кўрсатилганди.  

Компания қўмитанинг мазкур хабарига раддия берди.  

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2020 йилда шубҳали хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳеч қандай битимлар (шартномалар) имзоламаган ва компания ҳисоб рақамларидан уларга ҳеч қандай маблағлар ўтказиб берилмаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда кичик моддий-техника ресурслари, офис материаллари сотиб олади.

Бу Давлат солиқ қўмитаси рўйхатига киритилган корхоналарнинг расмий чакана савдо дўконларидан сотиб олинган ва тегишли касса чеклари олинган ҳамда белгиланган тартибда кирим қилган.

Аввалроқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳам баёнот бериб, ноқонуний фирмалар фаолияти билан алоқаси йўқлигини билдирганди.

624
0