• 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 19 января 2023

Бугун Месси Роналдуга қарши баҳс олиб боради

"Ал-Ҳилол" ва "Ал-Насср" юлдузларидан таркиб топган қўшма жамоа ПСЖга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Машарипов майдонга тушмайди.

549
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 19 январь куни Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Насср" юлдузларидан таркиб топган қўшма жамоа Франциянинг ПСЖ жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Барча футбол мухлислари орзиқиб кутаётган бугунги ўйинда бир вақтлар Ла Лигада рақобатчи бўлган Месси ва Роналду бир-бирига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот ўрнида, "Ал-Насср" жамоаси таркибида фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов бугунги ўйин қайдномасидан ўрин олмаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

549
0