• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 января 2023

Жиззахда автобус “заправкада” турган 6 та автомобиль билан тўқнашди

Автобус дастлаб Damas’га бориб урилган Damas эса ағдарилиб кетган. Кейин автобус яна ҳаракатини давом эттириб, бошқа машиналар билан тўқнашган.

281
0
Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида Ankai русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Н. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолган.

Оқибатда, рул бошқарувини йўқотиб “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб Damas’нинг орқа қисмига келиб урилган. Натижада, Damas ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган. Автобус ҳаракатини давом эттириб:

2 та Nexia-2, Nexia-3, Cobalt ва Lacetti автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида, Damas автомобили ҳайдовчиси, А.Қ.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

281
0