• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 января 2023

Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳри бўйлаб ҳарбий дала ошхоналари ташкил этди — манзил

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.

639
0
Мудофаа вазирлиги

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.

Ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:

Мирзо Улуғбек тумани — "Алишеробод" ва "Олимлар меҳалласи" (90-074-63-66, 91-773-02-42);

Миробод тумани — "Биродарлик" ва "Парвона" маҳаллалари (88-548-19-74, 97-293-80-30);

Яккасарой тумани — "Бобур" ва "Бошлиқ" маҳаллалари (99-817-79-56, 99-837-79-56);

Олмазор тумани — "Қуёш" ва "Шодиёна" маҳаллалари

(97-759-91-77, 97-749-92-46);

Янгиҳаёт тумани — "Навқирон" маҳалласи (77-019-22-19);

Учтепа тумани — "Кўҳна чўпонота" ва "Ватан" маҳаллалари

(00-244-42-29, 88-244-42-29);

Чилонзор тумани — "Шараф" маҳалласи (97-484-92-73);

Яшнобод тумани — "Жарбоши" ва "Широнобол" маҳаллалари

(99-494-95-14, 97-034-00-52);

Юнусобод тумани — "Отчопар I" ва "Посира" маҳаллалари

(97-463-08-75);

Шайхонтоҳур тумани — "Янги Белтепа" маҳалласи (97-345-09-82);

Сергели тумани — "Хонобод" ва "Садоқат" маҳаллари

(99-052-66-83, 99-324-73-06).

639
0