• 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 25 февраля 2021

«Мен гўзаллик яратиш учун, ишимга юрагим ва қалбимни бағишладим»: ўзбекистонлик риножарроҳ Нодир Ибатов билан интервью

UzNews мухбири ёш ва муваффақиятли жарроҳ Нодир Ибатов билан табиий гўзаллик, операция учун юқори нархлар ва қандай қилиб шифохонанинг совғали сертификатлари даромадли бизнесга айлангани ҳақида суҳбатлашди.

1387
0

Маълумки, гўзаллик тушунчаси ва пластик жарроҳлик одамларга ўзини ўзгартириш учун чексиз имкониятларни совға қилди. Энг қийин ва талаб катта бўлган пластик жарроҳлик тури, бу одамнинг қиёфасини тўлиқ ўзгартира оладиган ринопластика (бурун шаклини ўзгартирадиган операция) ҳисобланади. Лекин, ташқи кўринишнинг ўзгариши одам ҳаётини ўзгартириши ростми? Жарроҳ беморга рад жавобини бериши мумкинми? Беморларнинг янги қиёфаларидан ҳафсалалари пир бўладими? Ушбу ва бошқа саволлар билан ринопластика соҳаси бўйича МДҲ давлатларидаги етакчи мутахассис, Ibatovʼs clinic шифохонасининг бош шифокори Нодир Ибатовга мурожаат қилдик.

- Фаолиятингиз нимадан бошланган? Сизни тиббиётга нима олиб келди ва ўз касбингизни қандай танлагансиз?

- Оиламиздаги ҳамма шифокорлар: отам - нефролог, онам - акушер-гинеколог. Бошида жарроҳ бўлишни режалаштирмаганман. Лекин, ЛОР-шифокор бўлиб ишлаётган вақтимда, менга ташқи бурун деформациясига эга бемор мурожаат қилганида ҳаммаси бир лаҳзада ўзгарди. Ўзим ҳали ринопластика билан шуғулланмаганлигим учун, ТошТИдаги фан номзодидан ринопластика қилишни сўрадим, операциянинг ички қисмини эса ўзим ўтказишни режалаштирган эдим. Натижа, юмшоқ қилиб айтганда, омадсиз бўлди: операциядан кейин беморда нафас олиш имконияти тикланди, лекин, бурун шакли яхши натижадан узоқроқда эди. Ишимдан ҳафсалам пир бўлди, чунки ваъда қилган нарсамни бажара олмаган эдим. Айнан шу мени келгуси қадамларга илҳомлантирди. Кейинчалик 2014 йилда Москвада таниқли риножарроҳ Солижонов Анвар Шуҳратович билан танишдим ва унинг ишларини кузатдим ва ўргандим. Орадан бир ой ўтиб ўзимнинг биринчи ринопластикамни амалга оширдим ва шу тариқа давом этиб кетди.

- Юқори ҳақ олиш учин бошқа давлатга кетиб, фаолиятингизни ўша ерда давом эттириш ҳақидаги фикрлар ҳаёлингизга келганми?

- Менда ватанпарварлик ҳисси жуда ривожланган. Мен даромад учун бошқа давлатда операция қилиш ҳақида ўйламайман, мен ундан кўра шу ерда қолиб, хорижда ишлаб топишим мумкин бўлган даражада пул ишлаб топишга ҳаракат қиламан. Тошкентдаги риножарроҳларни бармоқ билан санаш мумкин: ўзимни ҳисобга олганда тўрт-беш нафар. Лекин, биз норасмий тарзда ринопластика мактабини яратдик ва ҳозирда 15 нафар киши бу билан шуғулланишни хоҳламоқда.

- Ўзбекистон тиббиёт ОТМлари битирувчиларининг кўникмаларини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, ОТМлар бизга асосан назарий билимларни беради, назария эса ҳеч қачон ишламаган. Керакли натижани фақатгина амалиёт беради, айниқса, жарроҳликда. Агар ОТМ битирувчиси ўқишни аъло баҳоларга якунлаган, магистратурани тугатган бўлса-ю, лекин, тайинли бирон иш қила олмаса - бу билимлар нолга тенг. Мен ушбу нарсаларни бир вақтнинг ўзида қила олиш керак деб ҳисоблайман.

- Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги пластик жарроҳликни солиштирадиган бўлса, биз ҳозир қайси даражадамиз?

- Агар МДҲ давлатларини (Россиядан ташқари) оладиган бўлсак, ишонч билан айтишим мумкин, ринопластика бўйича биз биринчи ўриндамиз. Бизга бошқа давлатлардан ҳам беморлар ташриф буюришади ва жарроҳлик амалиёти айнан бизда ўтказилишини исташади.

- Сизда операция нархи ўртача 2,5-3 минг доллар туради. Бу ринопластика учун Ўзбекистондаги энг юқори нарх. Нега бу қадар қиммат?

- Бемор доимо натижа учун пул тўлайди. Лекин, натижа - бу фақатгина тайёр бурун эмас, бу консультациядан бошлаб, буруннинг тўлиқ тикланишига қадар бўлган вақт оралиғи. Шунингдек, операция нархи асбоб-ускуналар, инвентарь, воситалар, хизмат кўрсатиш ва бошқа нарсалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

- Сиз ўзингиз табиий гўзаллик тарафдоримисиз ёки ўзгаришни маъқул кўрасизми?

- Мен идеал ҳаёт тарафдориман. Беморлар нега операция қилдиришади? Уларга уларнинг бурунлари турли сабаблар билан халақит қилади. Балки уларни болалигида бурун шакли учун камситишгандир ва улар бутун умр давомида шу фикр билан яшашади. Айримларда эса нафас олиш билан боғлиқ муаммолар бор. Кимдир шунақа муаммолар билан келса - мен ушбу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қиламан. Лекин, мен биринчи навбатда ўша одамга ушбу операция керакми ёки йўқ тушуниб олишга интиламан.

- Беморларга операция бўйича рад жавобини берасизми?

- Беморлар консультация учун келишганида, одатда ўша одам нимани истаётганини тушунаман. Мен уни айнан нима безовта қилаётганига қизиқаман. Агар бемор ҳеч нарса безовта қилмаётгани, шунчаки тўғирлаш истаги борлигини айтса, мен рад жавобини бераман. Бошқа вазиятларда ҳам рад қилишим мумкин: масалан, бемор бурун шаклини ҳозироқ ўзгартиришни истаётган бўлса ёки консультация вақтида унинг саволларига жавоб бериб улгурмасимдан яна бошқа саволларни берса. Улар мени тинглашмайди, табиийки операциядан кейин ҳам худди шундай бўлади.

- Ринопластикага имкони етмаган кишилар бурунни тўғирлаш бўйича инъекцион ринопластика учун косметологларга мурожаат қилишади. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

- Мен инъекцион ринопластикага қаршиман. Биринчидан, инъекцион тўғирлаш қисқа муддатли натижани беради. Иккинчидан, тан олишга мажбурман, кўплаб косметологларимиз лицензияланмаган, тегишли таълим ҳамда бурун ва юзнинг анатомик тузилиши бўйича билимга эга эмас.

- Кўпчиликни наркозга бўлган қўрқув ушбу операциядан тўхтатади, чунки наркоз вақтида уйғониб кетиш мумкин экан. Нега бундан қўрқмаслик керак?

- Йўқ, бу ундай эмас. Наркоз вақтида бемор уйғонмайди, чунки мен кўп йиллардан бери бирга ишлайдиган тажрибали анестезиологлар бутун жараённи назорат қилишади. Бизнинг шифохонамиз яхши жиҳозланган, воситалар сифатли. Бу борада хавотир олишнинг кераги йўқ.

- Сиз бепул операция ёки чегирмалар тақдим этасизми?

- Албатта, биз вақти-вақти билан бундай акцияларни ўтказиб турамиз. Лекин, бизнинг беморларимиз - бу йиллар давомида пул тўплаб, операцияга қарор қиладиган одамлардир. Бизда танловлар бор, ғолибга операция учун 50 фоиз чегирма берилади. Бу ҳам анчагина пул: минг, минг ярим доллар. Бундан ташқари, менинг сертификатимни сотадиган одамлар ҳам бор. Кимдир бепул ринопластика учун сертификатни ютиб олади ва уни 500, 1000 долларларга сотади. Бу яхшигина бизнес. Олдин буни пайқамас эдим, лекин, ушбу схемани тушунганимда, мажбурий шартни қўйдим: сертификатдан фақатгина уни ютиб олган одам фойдаланиши мумкин.

- Беморлар янги қиёфасини кўриб, хурсанд бўлганларида, сиз нималарни ҳис қиласиз?

- Ҳар бир бемор мен учун алоҳида бир дунё. Уларнинг ҳар бирига индивидуал тарзда ёндашаман. Термопластни ечиш вақтида шахсан ўзим бўлмайдиган вақтлар ҳам бўлади, лекин, айрим беморлар ушбу онда айнан мен ёнларида бўлишимни сўрашади. Беморлар ўзларига қандай нигоҳ билан қарашлари ва қанчалик хурсанд бўлишлари - бу ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган нарса. Беморлар кўзидаги мамнунлик мени илҳомлантиради.

- Натижадан қониқмаган беморлар ҳам бўлганми?

- Термопласт ечилганида, якуний хулосани чиқаришга жуда эрта. Айримларда натижа бирданига бўлади. Буларнинг барчаси тери қалинлигига боғлиқ. Қалин терига эга кишилар натижани фақатгина орадан 3-4 ой ўтиб кўришади.

- Ўз ишингизни нима учун яхши кўрасиз?

- Ўз ишимда мен энг кўпинча беморлар илк натижани кўрадиган ўн тўртинчи суткаларни яхши кўраман. Чиройли бурунларни юзага келтиришни яхши кўраман, чунки бунга ҳозирда гўзаллик яратишим учун ўз вақтида юрак ва қалбимни бағишлаганман. Айнан шу сабабли, мен ўз ишимни «риномагия» деб атайман. Мен ишламайман, мен севимли ишим билан шуғулланаман. Сизнинг ишингизни қадрлашганида ва бошқаларни хурсанд қиладиган иш билан шуғулланганингизда - одамга бу катта қувонч беради.

- Моддий томондан орзуларингиз қандай?

- Менимча, бунақаси йўқ. Мен хусусий самолёт, вилла, яхта хариш қилишга интилмайман - бунда маъно йўқ. Менда автомобиль, ўзимнинг шифохонам, оилам, тўрт нафар фарзандим, севимли ишим ва бахтли беморларим бор. Ота-онам ҳаёт ва соғ-омон. Булар энг асосийси.

1387
0