• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 16 января 2023

Сирдарёда 2 та хонадонда содир бўлган портлаш сабаб 2 нафар фуқаро вафот этди

Вазият ҳақида хабар топган вилоят ҳокими воқеа жойига етиб борган.

493
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 15 январь куни соат 14:50 атрофида Ховос тумани “Қаҳрамон” МФЙда жойлашган 2 қаватли бинонинг 1-қаватида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида 2 та хонадоннинг қурилиш конструкцияларига шикаст етган, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Унга кўра, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро вафот этган, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Вазият ҳақида хабар топган вилоят ҳокими ҳамда тегишли масъуллар воқеа жойига етиб борди ва вазият тўлиқ назоратга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

493
0