Ўзбекистоннинг Истанбудаги Бош консулхонасининг Истанбул шаҳри прократурасига таяниб хабар беришича, жорий йилнинг 23 февралида Ўзбекистон фуқароси “О.Б.” га нисбатан қасддан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.
Натижада фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшехир давлат шифохонасида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бош консулхона мазкур масалани қатъий назоратга олган ва Туркиянинг ваколатли органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонга дафн қилиш учун барча зарур бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилиб марҳумнинг оила аъзоларига керакли хуқуқий ёрдам кўрсатилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида 31 ёшли ўзбекистонлик маҳаллий аҳоли вакилларидан бўлган тиланчи томонидан, 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси эса жанжал оқибатида пичоқлаб ўлдирилган эди.