• 11 775 сум
    9.71
  • 13 588 сум
    1.8
  • 139 сум
    -0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 775 сум
    9.71
  • 13 588 сум
    1.8
  • 139 сум
    -0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 5 января 2023

Янги ҳафтада Ўзбекистонда -27 даража совуқ кузатилади

Синоптиклар кейинги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1126
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет Бош директори.

Унга кўра, 9-11 январь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

9-10 январь куни баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

10-15 январь кунлари республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -12...-17 даража совуқ, кундуз кунлари -5...-8 даража совуқ; шимолда кечалари -17...-22 даража совуқ, Устюртда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида -25...-27 совуқ, кундуз кунлари -7...-10 даража совуқ, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари -5...-10 совуқ, кундуз кунлари -2...-5 даражагача пасаяди.

Йўлларнинг баъзи жойларида яхмалак юзага келади.

1126
0