• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 декабря 2022

Самолётда жамоат тартибини бузган шахс қамалди

У ҳаво кемаси бортида маст ҳолатда “Минск-Тошкент” йўналишида учиб келган.

646
0
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Жорий йилнинг 25 декабрь куни "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропортига В-2755 рейс билан “Минск-Тошкент” йўналишида учиб келган, фуқаро Ғ.А. маст ҳолда самолёт бортида жамоат тартибини бузганлиги аниқланган, дея хабар бермоқда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати.

Ҳаво кемасида жамоат тартибини бузган шахсга нисбатан Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 183-моддаси билан маъмурий баённома тузилган.

Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман суди томонидан 26 декабрь куни фуқаро Ғ.А.га нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

646
0