• 12 210 сум
    19.29
  • 14 171 сум
    -132.44
  • 158 сум
    0.05
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 210 сум
    19.29
  • 14 171 сум
    -132.44
  • 158 сум
    0.05
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 26 февраля 2021

Ўзбекистонда ЯИМнинг қарийб ярми давлат иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади

Маълум қилинишича, ҳозирда республикада 2,8 мингта давлат иштирокидаги корхона мавжуд.

650
0
ccbu.uz

Ўзбекистонда ЯИМнинг қарийб ярми давлат иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов АОКА бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Агентлик вакилининг маълум қилишича, республикада 2,8 мингта давлат иштирокидаги корхона мавжуд. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб ярми айнан шу корхоналар ҳиссасига тўғри келади. 

–  Корхоналарни бошқаришда давлат яхши менежер ҳисобланмайди. Ушбу корхоналарнинг кўпчилиги самарасиз фаолият кўрсатади, улар давлат учун қўшимча юк бўлади ҳамда уларга берилган тариф, солиқ ва бошқа имтиёзлар сабабли ушбу соҳадаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатади, - дейди Мўмин Ибодов.

Бугунги кунда баҳоланган қийматда савдога чиқарилган 231 та объект сотилмай қолмоқда. Уларнинг 71 таси 6 ойдан буён, 47 таси эса, 1 йилдан ортиқ муддатда савдода турибди.

650
0