• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 декабря 2022

Тошкентда ИИО ходими вояга етмаган болага қўпол муомалада бўлди — видео

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланди.

1292
0
Видеодан кадр

ИИО ходими ҳамда вояга етмаган шахс ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 14:30 атрофида вояга етмаган 2007 йилда туғилган Ю.С. “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фуқароларга нисбатан ходимлар томонидан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларини қоралайди.

Видеодаги ҳолат юзасидан ИИО ходимларига нисбатан хизмат текширув тайинланди. Қисқа муддат ичида хизмат текшируви якунланиб, айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.

1292
0