• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 декабря 2022

Ангрен нефтбазасида авария сабаб 11,5 минг литр бензин сизиб чиқди

Сизиб чиққан бензинни аҳоли таламон қилди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

557
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ангрен нефтбазасида авария содир этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангрен нефтбазаси ҳудудида 5000м.куб ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган.

Натижада, сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти (11 500 литр) тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида, соат 20:45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.

Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида, ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14:00 да ташқарига сизиб чиққан.

557
0