• 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 5 декабря 2022

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет Тошкент вилояти, воҳа ҳамда водий вилоятлари аҳолисини огоҳлантирди.

446
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 2022 йил 6-8 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин туманида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

446
0