• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 ноября 2022

Тошкент кўчаларида беҳуда ёниб турган чироқлар тежалганидан сўнг, кунлик электр энергияси сарфи 25 фоизга камайди

Пойтахтда беҳуда ёниб турган чироқларни ўчириш натижасида кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалди.

355
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 16 ноябрь кунидан бошлаб кўча ёритиш тармоқларида қўшимча энергия сарфини чеклаш режими жорий этилди, дея хабар бермоқда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ матбуот хизмати.

Унга кўра, бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирган ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди.

Натижада кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалди, дейилади хабарда.

Таққослаш учун ушбу тежалган электр энергияси республикадаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади.

355
0