• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 16 ноября 2022

Шавкат Мирзиёев "Кўксарой"да Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕТТБ билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

584
0
president.uz

Бугун, 16 ноябрь куни "Кўксарой" қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Учрашувда ЕТТБ билан самарали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш, хусусан, энергетика, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хўжалик соҳаларида ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш, «яшил» тараққиёт, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Одиль Рено-Бассо Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолади ҳамда сермаҳсул шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди, дейилади хабарда.

Учрашувда келгуси йилда Самарқанд шаҳрида банк бошқарувчиларининг навбатдаги йиллик йиғилишини ўтказишга тайёргарликнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида мамлакатнинг ЕТТБ билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ тадбирлардан иборат «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

584
0