Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 1 март куни Хатирчи туманида жойлашган 9-мактаб ёнида ота-оналар томонидан намойиш ўтказилди.
Улар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олиб, тегишли мутасаддилар етиб келмагунга қадар машиналар ҳаракатини тўсиб қўйишганлиги маълум бўлди.
Шу куннинг ўзида туман ҳокими Ғ. Алиев ҳамда тегишли масъуллар ҳодиса жойига бориб, мурожаатларни ўрганган.
11 нафар аёл ўз фарзандларини мактабга тайёрлов гуруҳларига қўйиш учун синф хоналари етишмаганлиги туфайли шундай қилишганини таъкидлашган.
Қайд этилишича, муаммо бартараф этилиб, синф хоналар ва ўқитувчилар ажратилган.