• 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 758 сум
    -19.76
  • 14 820 сум
    -111.12
  • 163 сум
    -0.67
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 10 ноября 2022

"Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиради" — Жамшид Ходжаев

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг сўзларига кўра, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни устувор ҳисобланади.

325
0
t.me/uzagroministry

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни тезлашади. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Венгрия” бизнес-форумида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди.

Тадбирда вазир мамлакатда амалга оширилиши режалаштирилган устувор ислоҳотлар ҳақида гапирди. Aйниқса:

• қонун устуворлигини таъминлаш;

• суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;

• коррупцияга қарши самарали курашиш;

• банк-молия тизимини давр талаблари асосида такомиллаштириш;

• давлат улушига эга йирик саноат ва инфратузилма корхоналарини хусусийлаштириш;

• Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш ва унинг тўлиқ аъзоси бўлиш жараёнини тезлаштириш.

Бундан ташқари, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш кенгайтирилади.

325
0