• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 ноября 2022

Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари махсус иш тартибига ўтказилди — "Ўзтрансгаз"

Хусусан, Фарғонада бу тартиб тонгги 06:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди.

586
0
UzNews.uz

Табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШлар фаолияти Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади.

Шунингдек, Фарғона вилояти транспорт бошқармаси хабарига кўра, вилоятда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар қарорига асосан 2022 йил 9 ноябрь кунидан бошлаб АГТКШ лар (автомобилларга газ қуйиш шохобчалари) фаолияти тонгги соат 6:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди.

"Шуни инобатга олган ҳолда автотранспорт воситаларингиз учун зарур бўлган газ ёқилғисини белгиланган вақт оралиғида тўлдириб олишингиз сўралади. Фарғона вилоятида жамоат транспорти нарх-наволарида ўзгариш бўлмаслиги доимий назоратга олинади", — дейилади хабарда.

586
0