• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 ноября 2022

Бухорода 20 яшар қиз 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС юқтирди

Суд ўзининг ОИТСга чалинганини била туриб, эркаклар билан жинсий алоқада бўлган қизга жазо тайинлади.

2049
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг маълумотига кўра, 2002 йилда Ғиждувон туманида туғилган М.Р. тунги клублардан бирида ишлаб, бўш вақтларида фоҳишалик билан шуғулланган.

Пала-партиш ҳаёт кечирган қиз соғлиғидан шикоят қилиб, туман касалхонасига борганида унда ОИТС касаллиги мавжудлиги аниқланган.

М.Р. шу заҳотиёқ рўйхатга олинган ва мажбуриятлари ҳақида тушунтирилган. У ўзидаги инфекцияни бошқаларга юқтирса, Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Аммо, у пул эвазига эркаклар билан жинсий алоқага киришиб, шерикларидан касаллигини яшириб келган. Олиб борилган тергов-суриштирув ҳаракатлари давомида М.Р. 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС касаллигини қасддан юқтиргани аниқланган.

Айбдор пул ишлаш учун ўз касаллигини бошқаларга қасддан юқтирганини тан олган.

Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан айбланди.

2049
0