• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 ноября 2022

Ўзбекистонда 85 фоиз аёллар 3 ва 4 нафар фарзандли бўлишни хоҳлайди

Аммо, олий маълумотли аёлларнинг кўпчилиги эса 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деган фикрда.

384
0
UzNews.uz

“Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти Ўзбекистонда аёллар ўртасида оилада нечта фарзанд кўришни истаётганлари ҳақида сўровнома ўтказди. Бу ҳақда институт директори ўринбосари Ҳамид Абдураимов маълум қилди. 

Таъкидланишича, таҳлиллар жорий йилнинг 8 августдан 15 сентябрга қадар барча ҳудудларда, 15 та шаҳар, 33 та туман ва 204 та маҳаллада ўтказилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги аёлларнинг 47,3 фоизи 4 нафар, 38,6 фоизи 3 нафар фарзандли бўлишни режалаштиришган.

Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3 фоизи) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деган фикрда. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилди.

Қайд этилишича, хотин-қизларнинг 64,4 фоизи ҳомиладорликдан сақланиш тўғрисида етарли даражада, 13,1 фоизи қисман хабардор, 22,5 фоизи умуман маълумотга эга эмас.

Ҳар ўнинчи ҳолатда (9,3 фоизда) кузатилган исталмаган ҳомиладорлик ҳимояланиш воситалари тақчиллиги туфайли юзага келган.

384
0