Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 марта 2021

Аукцион орқали $55 мингга ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

У фуқарони Қибрай туманидан 2 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб беришга ишонтирган.

928
0
Иллюстрация

Аукцион орқали $55 минг долларга ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.А. фуқаро А.ни Қибрай тумани ҳудудидан аукцион орқали арзон нархларда 2 гектар ер майдонини олиб беришга ишонтириб, эвазига унинг $55 минг долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

928
0