• 12 025 сум
    -31.99
  • 14 162 сум
    -30.44
  • 155 сум
    0.09
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 025 сум
    -31.99
  • 14 162 сум
    -30.44
  • 155 сум
    0.09
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 октября 2022

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Туркманистонга боради

Ўзбекистон раҳбарининг ҳафталик иш режаси маълум қилинди.

440
0
president.uz

Бугун, 17 октябрь куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев иштирокида 10-14 октябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида турли ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган. Унга кўра, 20-21 октябрь кунлари президент давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.

Ташриф дастуридан олий даражадаги музокаралар, ҳужжатлар имзоланиши ва қатор бошқа тадбирлар ўрин олган. Ашхободда "Тошкент" боғининг очилиш маросимида қатнашиш ва Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини барпо этиш ишларига старт бериш кўзда тутилган.

440
0