• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 10 октября 2022

Киевда бир нечта портлаш содир бўлди

Россия томонидан Украинага қарата 75 та ракета учирилган бўлиб, улардан 41 таси Украина томонидан уриб туширилган.

535
0
Reuters

"Жорий йилнинг 10 октябр, душанба куни эрталаб Россия яна Киевга ҳужум қилди", дея хабар берди шаҳар мэри Виталий Кличко. Унга кўра, шаҳарда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинганидан кейин бир нечта портлашлар содир бўлган.

Ҳаво ҳужуми хавфи 6:47 да эълон қилинган ва эрталаб соат 8 дан кейин Киевда 3-4 та портлаш содир бўлган. Бу ҳақда қатор маҳаллий жамоатчилик хабар берди.

Кейинчалик Виталий Кличко Шевченко туманида портлашлар қайд этилганлигини тасдиқлади.

"Шевченковский туманида бир нечта портлаш содир бўлди. Барча хизматлар воқеа жойида", - деб ёзган у ўзининг Телеграм саҳифасида.

"Россия томонидан 75 та ракета Украина томон учирилган бўлиб, улардан 41 таси Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа томонидан уриб туширилган", — дея хабар берди Украина қуролли кучлари Бош қўмондони.

535
0