• 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    41.9
  • 14 213 сум
    125.08
  • 154 сум
    2.46
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 сентября 2022

Эртага Тошкентдаги айрим кўчалар тўрт кунга ёпилади

Пойтахтда Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилади.

946
0
UzNews.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 9-11 сентябрь кунлари пойтахтда Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилиши муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар матбуот хизмати хабар берди.

— Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;

— Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;

— Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача;

— Жаваҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз дейилади хабарда.

946
0