Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Тбилиси – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар тикланганлигини маълум қилди.
Рейслар 30 мартдан ҳафтасига 2 марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Сешанба кунлари:
Тошкент – Тбилиси: учиш/келиш вақти – 16:10/18:30
Тбилиси – Тошкент: учиш/келиш вақти – 19:30/23:30
Жума кунлари:
Тошкент – Тбилиси: учиш/келиш вақти – 20:40/23:00
Тбилиси – Тошкент: учиш/келиш вақти – 00:30/04:30
Бир томонга авиачипталар нархи иқтисодий синфда 3,2 млн сўм, бизнес синфда 6,3 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Aвиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, Uzbekistan Airways sales ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берганди.
Бунда Ўзбекистон фуқаролари манфий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.