• 12 068 сум
    15.27
  • 14 240 сум
    26.46
  • 154 сум
    0
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 068 сум
    15.27
  • 14 240 сум
    26.46
  • 154 сум
    0
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 августа 2022

Расман: ОТМларнинг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

567
0
UzNews.uz

Ўзбекистонда 2022/2023 ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, талабалар ва уларнинг ота-оналарига қулай шароитлар яратиш, глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида ҳам, базавий тўлов-контракт қиймати 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2022/2023 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

567
0