• 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 783 сум
    -14.45
  • 13 689 сум
    -51
  • 140 сум
    1.7
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 27 августа 2022

Қозоғистонда Ўзбекистон компаниясининг автобуси ЙТҲга учради

Тошкентдан Қирғизистонга кетаётган автобус ЙТҲга учради. 12 киши шифохонага олиб кетилган.

928
0
Қозоғистон ИИВ

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида чет эл фуқаролари бўлган автобусйўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ЙТҲ бугун, 27 август куни соат 07:18 да юз берган. Воқеа жойига етиб келган милиция ходимлари Шакпак қишлоғи яқинидаги 601-километр чорраҳасида Ўзбекистон компаниясининг автобуси йўлдан чиқиб кетганини аниқлади. Оқибатда 12 киши шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳолат Қозоғистон ЖКнинг 345-моддаси 2-қисми билан қайд етилган. Ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланган. Воқеа жойида терговчилар иш олиб бормоқда.

928
0