• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 августа 2022

Сурхондарёда уйида вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак қўлга олинди

Таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар ҳужжатлаштирилган. Эркакка нисбатан иш қўзғатилди.

770
0
Сурхондарё вилояти ИИБ

Сурхондарё вилояти Жўрақўрғон туманида 18 август куни ўтказилган текширувда Д.А. ижарадаги уйида ҳужра асосида вояга етмаган қизларга диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, Д.А. таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар ходимлар томонидан холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан МжТКнинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

770
0