• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 августа 2022

Тошкент шаҳрида куйдирги касаллиги қайд этилмаган — ССВ

Юнусобод туманида яшовчи фуқаро куйдирги касаллигига гумонланиб, чуқурлаштирилган лаборатор текширувларидан ўтказилди.

1318
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида куйдирги касаллиги аниқлангани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Унга кўра, шу йил 16 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 26-сонли оилавий поликлиникада "Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқларидан келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш" мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилган.

Унда эпидемиолог мутахассис томонидан интервьюда 2022 йил давомида Юнусобод туманида яшовчи бир нафар фуқарода мазкур хасталик аниқланганига доир тасдиқланмаган маълумот берилган.

"Жорий йил 2 февраль куни куйдирги касаллигига гумонланиб тиббиёт муассасасига мурожаат қилган Юнусобод туманида яшовчи фуқарода чуқурлаштирилган лаборатор текширувлар натижасида хасталик ўз тасдиғини топмаган", — дейилади хабарда.

Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳрида бирорта куйдирги касаллигига чалиниш ҳолати қайд этилмади.

1318
0