• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 9 августа 2022

Тошкент вилоятида 4 нафар мактаб ўқувчиси мушукларни қийнаб, улоқтирди

17 ёшли йигитларнинг бу иши учун уларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди.

596
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта шахслар мушук болаларини қийнаётгани ва уларни улоқтираётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида содир этилган. Шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ўтказилди ва видеодаги 4 нафар 17 ёшдаги Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчилари эканлиги аниқланиб, улар ота-оналари иштирокида ИИБга таклиф қилинди.

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар муҳокама қилиш учун Олмалиқ шаҳар Болалар масалалари бўйича комиссиясига юборилди.

596
0