• 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 010 сум
    14.29
  • 14 088 сум
    37.15
  • 151 сум
    2.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 12 марта 2021

Тошкент вилоятида "Гепарин" ва "ГепаКейр" дориларини $35 мингга сотаётган шахслар ушланди

Икки туманда фуқаролар 13 минг дона дори воситаларини ноқонуний сотаётганида қўлга олинди.

1012
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда дори воситаларини ноқонуний сотаётган шахслар ушланди. 

Хусусан, Тошкент туманида фуқаро Х.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 5 минг дона “Гепарин” дори воситасини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида харидорга $20 мингга сотаётганида қўлга олинди.

Худди шундай ҳолат Янгийўл туманида ҳам содир бўлди.

Фуқаро И.И. 8 минг “HepaCare” номли дори воситасини 148,8 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича Х.Н. ва И.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1012
0