• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 июля 2022

Андижонда эркак туғруқхона шифокорини хонага қамаб, унга ўлдириш билан таҳдид қилди

Эркак ўғли туғруқхонада туғруқ вақтида вафот этгани сабаб шифокорни ўлдирмоқчи бўлди.

949
0
Миллий Гвардия

Миллий Гвардия Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 20 июль куни соат 15:44 да Чоргузар кўчасидаги туғруқхонада асакалик 1978 й.т. Р.Д туғруқхона бош шифокори Қ.С.нинг хизмат хонасига кириб, эшикни ички қисмидан қулфлаб олган ҳолда, туғруқ вақтида вафот этган фарзандининг ўлимида шифокорларни айблаб,уни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Ходимлар воқеа жойига етиб бориб, ҳуқуқбузардан эшикни очишни сўраганда, у прокурорни чақиришни талаб қилган.

Воқеа жойига Андижон шаҳар ИИО ва ФМБ раҳбарлари, Андижон шаҳар прокурори етиб келиб, Р.Д.ни эшикни очишга кўндирган. ТҲГ ходимлари хонага кирганда ҳуқуқбузарнинг ёнида ўткир тиғли пичоқлар ва шуруп қотириш ускунаси борлиги аниқланган. Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари Андижон шаҳар ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

949
0