Аввалроқ, Жиноят кодексининг 244-моддаси ўзгартириш киритиш орқали ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш маъқулланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга эса фуқароларни қонунчилик талабларини бажармасликка ёки бузишга оммавий даъват қилганлик, фуқароларни қонунчилик талабларини бажармасликка ёки бузишга ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, интернет, матнни нашр этиш ёки бошқа шаклда кўпайтириш турларидан фойдаланган ҳолда оммавий даъват қилганлик учун жарима жазоси киритилади.
Жарима миқдори БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14,7 млн – 19,6 мдн сўм) ҳисобланиши мумкин.