• 11 778 сум
    5.5
  • 13 199 сум
    -25.62
  • 138 сум
    -2.79
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 778 сум
    5.5
  • 13 199 сум
    -25.62
  • 138 сум
    -2.79
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 21 июля 2022

Тошкент давлат техника университети катта ўқитувчисига суд ҳукми ўқилди

Университет домласи баҳо қўйиб бериш эвазига талабалардан пул талаб қилган.

1586
0
Видеодан кадр

Тошкент давлат техника университетининг геология қидирув ва кон металлургия факултети, кончилик иши кафедраси катта ўқитувчиси шу факултетнинг иккинчи босқич талабаларидан оралиқ назорат имтиҳонларига баҳо қўйиш учун пул йиғиб беришларини талаб қилган.

Агарда талабалар ушбу пулларни бермаса уларга қониқарсиз баҳо қўйиши ва оралиқ имтиҳонларидан ўтказмаслигини айтган.

Аниқланишича, ушбу шахс олдин ҳам ЖКнинг 211-моддаси билан белгиланган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган эди.

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани жиноят ишлари бўйича судида судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 214-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) жарима жазоси тайинланди.

1586
0