• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июля 2022

Қашқадарёда салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт Тошкентга сотиш учун олиб келинаётганлиги аниқланди

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз гўштлар Nexia’га санитария қоидаларига зид равишда юкланиб, олиб кетилаётганда тўхтатиб қолинган.

529
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятдаги "Умакай" постида Nexia’ни бошқариб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилиб, текширилган. 

Автомашина ичида салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз, ҳужжатларсиз мол гўштлари борлиги аниқланган. Ҳайдовчининг айтишича, у гўштларни Тошкентга бозорда сотиш учун олиб келаётган бўлган.

Гўштлар лаборатория текшируви учун вилоят ветеринария ва санитария-эпидемиология марказига олиб келинган ва истеъмолга яроқсиз деб топилиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

529
0