ФВВ Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча соат 20:32 да Шайхонтоҳур тумани кичик халқа йўли кўчасида жойлашган “EVOS” умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.
Маълум қилинишича, ёнғиндан шохобчанинг 10 кв. м майдони зарар кўрган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 20:32 да етиб бориб, 20:46 да тўлиқ бартараф этган. Ёнғиндан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.