• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 7 июля 2022

Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби билан учрашди

Тошкентда ўтказиладиган "Aфғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" мавзусидаги халқаро конференцияда БМТдан вакиллар иштирок этади.

388
0
Ташқи ишлар вазирлиги

Aмалий ташриф билан AҚШда бўлиб турган Президент Махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2022 йилнинг 6 июль куни БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш билан учрашув ўтказди, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ Ахборот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ҳамда барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

"Бош котиб Ўзбекистоннинг 2022 йил 26 июль куни Тошкент шаҳрида "Aфғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Мазкур форумда БМТдан юқори даражадаги вакиллар иштирок этади", — дейилади хабарда.

Гутерриш Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тинглади.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

388
0