• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 6 июля 2022

"102"га ZOR TV телеканали ҳудудида портловчи модда ўрнатилганлиги ҳақида қўнғироқ бўлди

Ҳодиса жойига Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар жўнаб кетган. Ҳудудни кўздан кечириш чоғида портловчи моддалар топилмади.

358
0
Бухоро ИИБ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июль куни соат 08:56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги ZOR TV телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борди.

Қайд этилишича, ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмади, хабар ўз тасдиғини топмади, хавотирга асос йўқ.

358
0