• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 октября 2021

Тошкентда уй ёниши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Ёнғин ярим соатдан кўп вақт давом этган. ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

497
0
ФВВ

Маълумот берилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:53 да етиб борган ва ёнғин 10:25 да бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 20-25 кв.м. майдонидаги шифт ва ички қисми ёниб зарарланган. 

Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. Аммо, 1 киши кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ҳалок бўлган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

497
0