• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 марта 2021

Аёл қарзи эвазига 23 ёшли қизни туркияликларга сотиб юборди

52 ёшли аёл қизни аввал Тошкентга сўнг эса Туркияга алдаб олиб чиқиб кетган.

1139
0
Uzbekistan Airways АЖ

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 52 ёшли аёл Қ.М 23 ёшли қиз М.Ғ.ни дастлаб Тошкент шаҳрида жойлашган савдо дўконларида иш ваъда қилиб, алдаб олиб келган. Бироқ бунинг ўрнига ўтган йилнинг октябрида Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркияга олиб чиқиб кетган. Кейин қарзи эвазига қизни Туркияда яшовчи фуқароларга сотиб юборган.

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “з” банди (Жабрланувчини Ўзбекистон давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда) билан жиноят иши қўзғатган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1139
0